Афғонистон ҳарбийлари охирги сутка мобайнида 58 жангарини йўқ қилган бўлиб, шулардан 42 нафари ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларидир. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мамлакат мудофаа вазирлигининг билдиришича, операция шарқий Нангархар вилоятида ўтказилган. Деҳи Боло ва Ачин туманларида олиб борилган операциялар натижасида кўплаб радикаллар йўқ қилинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)