Хитойда интернетда рўйхатдан ўтган минглаб фойдаланувчилардан иборат Иванка Трамп мухлислари клуби пайдо бўлди. Улар АҚШ президенти қизини фақат маъбуда деб атамоқда. Бу ҳақда Американинг NBC телекомпаниясига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Хитой халқига дўстона муносабатда бўлгани учун Хитойда кўпчилик Иванкани яхши кўради», — деди Пекиндаги Технологиялар институти профессори Ху Синдоу.
Машҳур блогер ҳам бўлган Ху Синдоу Иванка ой тақвими бўйича нишонланадиган Янги йил муносабати билан ХХРнинг Вашингтондаги элчихонасига ташриф буюргани ҳамда фарзандларига Хитой маданияти ҳақида билим бераётганини қайд этди.
Блогернинг фикрича, Иванканинг беш ёшли қизи Арабелла Кушнер апрель ойининг бошида Флорида штатида ташриф билан бўлиб турган ХХР раиси Си Цзиньпин учун хитойчада қўшиқ куйлаб бергани алоҳида аҳамият касб этган. «Бу Хитой маданий ватанпарварлигига импульс тақдим этди. Негаки бу воқеа халқаро ҳамжамият ҳаётида маданиятимизнинг аҳамияти катта эканлигини намойиш этди», — деди профессор.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)