Франциялик рассом-аксионист Абраҳам Пуаншевалю Париж музейида товуқ бўлиб тухумдан жўжа очиб чиқишга муваффақ бўлди, деб хабар берди The Telegraph газетаси.
«Тухум» намойиши доирасида Пуаншевалю «Токио кошонаси»даги махсус ойнали хонада яна тўққизта тухум очиб чиқиши керак. «Унга жуда қийин бўлди. У тухум устида ўтирган ҳолда ухлади. Бу қачондир ўзини тош ичига қулфлаган пайтидан анча қийинроқ», — дейди музей вакили.
Пуаншевалю ўз акциясини март охирида бошлаган. У жўжа очиб чиқадиган қушлар ҳиссиётини тушунишни истамоқчилигини таъкидлади. Мақсадига эришиш учун эркак тана ҳароратини юқори даражада ушлаб турувчи изоляция кўрпасига ўраниб олди.
Рассом 2 март куни ичи бўш тош ичидаги етти кунлик акциясини якунлаган эди. 2014 йилда рассом 13 кун айиқ тулуми ичида яшаган. Бу вақт ичида у қуртлар ва ҳашаротлар билан озиқланган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)