Японияда ўғри музейдан қалбаки олтинни ўғирлаб кетган, бироқ ҳақиқий кумуш ёмбиларига тегмаган, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Воқеа 17 апрель кечаси Садо шаҳридаги Аикава ўлкашунослик музейида содир бўлган. Музейдан ушбу ҳудудда қачонлардир олтин ҳамда кумуш қазиб олиш ривожланган давр тарихи ҳақида сўзловчи буюмлар жой олган.
Ўғри ойнани синдириб музей ичига кирган. У шунингдек, Садо шахтасидан қазиб олинган олтинларнинг бешта аниқ нусхаси (ҳар бири бир килограмм келадиган) ва умумий миқдорда 90 килограмм келадиган ҳақиқий кумуш бўлаги жойлашган витрина ойнасини ҳам синдирган. Бундан ташқари у ерда катта олтин рудаси ҳам бор бўлган. Ҳақиқий қимматбаҳо металлар ўғрининг эътиборини тортмаган, у фақат қалбакиларини ўғирлаб кетган.
Полициянинг тахминича, ўғри нусхаларни ҳақиқий олтин деб ўйлаган. Ҳозирда ўғирлик юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)