Чемпионлар лигасининг ярим финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Бир йил муқаддам финалда тўп сурган Мадриднинг икки клуби — «Реал» ва «Атлетико» ярим финалда тўқнаш келадиган бўлди. Томонлар аввал «Сантьяго Бернабеу»да, кейин куни эса «Висенте Кальдерон»да ҳисоб китоб қилади.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасида қаторасига икки бор зафар қучиш ҳеч бир клубга насиб қилмаган. Айни пайтда «Реал»да бунинг учун имконият бор.
Финал остонасидаги иккинчи жуфтликни «Монако» ва «Ювентус» клублари ташкил этди.
Ярим финалнинг илк ўйинлари 2—3 май кунлари, жавоб беллашувлари эса 9—10 май кунлари бўлиб ўтади.
Европа Чемпионлар лигаси Ярим финал
«Реал» — «Атлетико»«Монако» — «Ювентус»
Изоҳ (0)