Бирлашган Қироллик мустақиллиги партиясининг (UKIP) собиқ етакчиси, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишининг асосий идеологларидан бири Найжел Фараж 8 июнь куни мамлакатда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари парламент сайловида ўз номзодини кўрсатмайди. Бу ҳақда у The Telegraph газетасида чоп этилган муаллифлик мақоласида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Бу сайловларда иштирок этмасликка қарор қилдим, аммо Европада Brexit учун курашаман», — деди 1999 йилдан буён Европарламент депутати бўлган Фараж.
Илгарироқ 53 ёшли сиёсатчи парламент сайловида етти марта иштирок этиб, муваффақият қозона олмаган эди.
Изоҳ (0)