Венесуэланинг C компанияси АҚШ президенти Дональд Трампнинг инаугурациясига 0,5 миллион доллар ажратгани маълум бўлди. Бу ҳақда AP агентлигига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Citgо президент Николас Мадуро билан боғланган PDVSА номли Венесуэла давлат нефть-газ корпорациясининг шўъба корхонаси ҳисобланади.
Агентлик маълумотларига кўра, Citgо компанияси АҚШ президентининг лавозимига киришиши маросимининг энг йирик донорларидан бири бўлган.
Citgо киритган маблағ Pepsi (250 минг доллар), Walmart (150 минг доллар) ва Verizon (100 минг доллар) компаниялари ҳиссаларидан ҳам кўп бўлиб, JP Morgan Chase ва Exxon Mobil ажратган маблағга тенг суммани ташкил этган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)