Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 20—21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида бир қатор топшириқлар берган эди, деб ёзади «KRuz.uz».
Жумладан, «Нукус халқаро аэропорти» биносини халқаро талабларига мос реконструкция қилиш, Аэровокзал атрофини ободонлаштириш ишларига зарур маблағларни ажратиш юзасидан таклиф тайёрланиши вазифа қилиб берилганди.
Мазкур топшириқ юзасидан, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК томонидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра бош пудратчи ва буюртмачилар аниқланиб, реконструкция ишларини молиялаштириш манбалари Миллий авиакомпания ўз маблағлари ҳисобидан, вокзал атрофини ободонлаштириш ишлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган. (Дастлабки лойиҳа қиймати 48,0 миллиард сўм).
Лойиҳа барча тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)