Интернетда Apple Campus 2 акс этган аэровидеосъёмка материаллари эълон қилинди. Корпорациянинг янги кампусидаги қурилиш деярли якунланган, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Видеолавҳа YouTube’даги Duncan Sinfield каналида эълон қилинди.
Блогер кампус қурилиши еридан мунтазам равишда видеоҳисоботлар чоп этиб боради. Яқинда қурувчилар бино периметри бўйича шиша панеллар ўрнатишни, шунингдек, қуёш батареялари учун панеллар ўрнатишни тугатди.
Айни пайтда ички безаш ишлари ҳамда мебель ўрнатиш давом этмоқда. Параллель равишда атроф ободонлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)