Франциянинг Мозель ва Мерт департаментларида яшовчи минглаб одамлар лайлакларнинг симёғочларга ин қуриши оқибатида электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Est Republicain хабар бермоқда.
Қушлардан бири дарахт шохини симлар устига қулатиганидан кейин қисқа туташув содир бўлди. Олиб борилган тузатиш ишлари натижасида Бенвиль-о-Мируар коммунасида электр таъминоти тикланди.
Қайд этилишича, лайлаклар тузатиш ишлари вақтида ҳам ин қуришда давом этган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)