Ёмон об-ҳаво шароитлари туфайли Украина йўлларида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, «РИА Новости» агентлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ярим сутка давомида ёмон об-ҳаво ва йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Яна кўпроқ одам яраланди. Қор ёққан минтақаларда сафарлардан тийилишни илтимос қиламиз, айниқса автомобилингизни ёзги ғилдиракларга ўтказган бўлсангиз», — маълум қилди инфраструктура вазири Владимир Омелян.
Охирги сутка давомида мамлакатда об-ҳаво кескин совуб, қор ёғди, 150 дан ортиқ аҳоли яшаш пунктлари электр таъминотидан узилиб қолди.
Изоҳ (0)