Туркия Олий сайлов кенгаши конституциявий ўзгаришлар юзасидан ўтказилган референдум якунларига қарши мухолифат томонидан киритилган апелляцияни қабул қилмади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон тарафдорларининг ғалабаси билан якунланган референдум натижаларини бекор қилиш талаби билан Халқ республикачи партияси чиққан эди. Апелляцияни ёқлаб Олий сайлов кенгашининг бир аъзоси овоз берди, ўн киши эса қарши чиқди.
Эслатиб ўтамиз, 16 апрелдаги референдум якунларига кўра Туркияда президентлик бошқаруви тизимига ўтиш бошланди. Дастлабки маълумотларга кўра, конституциявий ўзгаришларни ёқлаб 51,4 фоиз сайловчи овоз берган.
Изоҳ (0)