Пхеньян бир зарба билан душманларини йўқ қилишга қодир қурол-яроғга эга. Бу ҳақда «Минчжу Чосон» ҳукумат газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Пхеньян олов билан ўйнашишни хуш кўрувчи ва КХДРни суверенитет, қадр-қиммати ва ҳаётий ҳуқуқларидан маҳрум этишга уринаётган душманларини бир зарба билан йўқ қилишга қодир қурол-яроғга эга», — дея таъкидлайди нашр.
Газета Қўшма Штатлар яқинда Сурия авиабазаси бўйлаб ракета зарбаси берганлиги учун жазосиз қолганини қайд этди. Шу муносабат билан «Минчжу Чосон» Трамп маъмуриятини КХДР Сурия эмаслигини унутмаслик ва беъмани режалар тузмасликка чақиради. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)