Қозоғистон президентининг қизи, сенатор Дариға Назарбоева айрим вилоят ва туман ҳокимларининг турли инспекция ва текширувларни юқори даражада кутиб олишга бўлган интилишларини бироз чеклаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда «Казинформ» агентлиги хабар бермоқда.
«Бу жараённи ёки ўз минтақаларида командировкадаги текширувчиларни қабул қилиш тартибини қатъиян регламентация қилиш лозим. Бу ерда ҳам қатъий тартиб даркор. Ҳокимиятлар бор кучлари билан остоналик меҳмонларга ёқишга уринади», — деб айтиб ўтди сиёсатчи мамлакат Сенатида 19 апрель куни бўлиб ўтган «Қозоғистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш» мавзуидаги давра суҳбати давомида.
Давлат хизмати ва коррупцияга қарши курашиш бўйича агентлик раиси ўринбосари Алик Шпекбаев унинг фикрларини қўллаб-қувватлаган ҳолда бундай сарф-харажатларни аниқ белгилаш лозимлигини айтиб ўтди. Унинг айтишича, ҳокимлар пойтахтлик меҳмонларни қабул қилганда ортиқ даражада сарф-харажатларга йўл қўяди.
Изоҳ (0)