ИШИД террорчи гуруҳи етакчиси Абубакр ал-Бағдодийнинг гумашталаридан бири, Абу Абдулраҳмон лақабли радикал ўлдирилди. Бу иш Ироқнинг Мосул шаҳрини озод қилиш бўйича операция чоғида амалга оширилди, деб хабар беради «ТАСС».
Ироқ федерал полицияси қўмондони генерал Раид Шокир Жавдот бу ҳақдаги баёнот билан чиқди.
Унинг сўзларига қараганда, ал-Бағдодийнинг қуршовидан ўрин олган дала командири Мосул ғарбидаги аз-Занжили туманидаги ИШИД марраларини ўққа тутиш чоғида йўқ қилинган.
Шунингдек, Эски Мосул маҳаллаларида ИШИДнинг яна бир етакчиси, асли россиялик Абу Мария ар-Русийнинг ўлдирилгани билдирилмоқда. Агар ушбу маълумот исботини топса, охирги бир сутка мобайнида террорчи ташкилотнинг учинчи етакчи аъзоси ўлдирилгани тасдиқланади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)