Еврокомиссия расмий вакили Маргаритис Схинаснинг маълум қилишича, Brexit бўйича «реал сиёсий музокаралар» Буюк Британияда 8 июнь куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари музокаралардан сўнг бошланади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер ва Британия бош вазири Тереза Мэй ушбу масалани 18 апрель куни телефон суҳбати давомида муҳокама қилди. 20–22 май кунлари Еврокомиссия музокаралар бўйича таклифлар лойиҳасини тақдим этиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг умумий ишлар бўйича кенгаши май ойининг охирида коллегияга музокара олиб бориш учун мандат тақдим этади.
Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёни расман 29 март куни бошланди.
Изоҳ (0)