18 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Памела Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон—АҚШ муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
«Мулоқот чоғида 2017 йилда ўтказилиши режалаштирилган турли даражалардаги икки томонлама учрашувлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди», — дейилади ТИВ ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)