Ғарбий Мосулдаги операция вақтида Ироқ ҳарбийлари томонидан Россия фуқароси деб тахмин қилинаётган ИШИД дала қўмондонларидан бири ўлдирилди. Бу ҳақда Мосул кампаниясига жалб этилган федерал полицияга раҳбарлик қилувчи генерал Раид Шокир Жавдат маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Маълум қилинишича, ИШИД қўмондонлигининг Абу Ҳажр ар-Русий тахаллусли аъзоси Ғарбий Мосулнинг Ас-Саура туманида радикаллар марраларига берилган зарбалар натижасида ҳалок бўлган.
Ҳужумлар доирасида ҳарбийлар ИШИДнинг Мосулдаги «соғлиқни сақлаш департаменти» устидан ҳам назоратни қўлга олишга муваффақ бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!