АҚШнинг United Airlines авиакомпанияси жуфтликни рейслардан биридан тушириб юборганидан кейин яна можаро марказига тушиб қолди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Хабар берилишича, Майкл Хол ва унинг қаллиғи Амбер Максвел тўйини нишонлаш мақсадида Коста-Рикага учмоқчи бўлиб турганди. Самолёт ҳавога кўтарилишидан аввал ёш жуфтлик салондаги бўш ўриндиқларни кўриб, ўша ерга ўтиб олди. Бироқ улар кўчиб ўтган ўриндиқлар қулайлиги туфайли бироз қиммат нархда бўлган. Натижада Майкл ва Амбер рейсдан тушириб юборилди.
Бу катта аҳамиятга эга эканини билмагандик, биз биринчи классга ўтишга ҳам уринмагандик. Шунчаки олдинроқ ўтириб олгандик.Авиакомпаниянинг қайд этишича, ушбу йўловчилар бир неча бор тўланмаган қимматроқ ўриндиқларга ўтириб олмоқчи бўлган. United Airlines’нинг таъкидлашича, жуфтлик эртаси куни бошқа рейс билан манзилига учиб кетган.Майкл Хол
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал United Airlines ходимларига жой етмагани сабабли йўловчини самолётдан судраб туширганди. Катта можарога айланган мазкур воқеадан кейин авиакомпаниянинг капитализацияси 750 миллион долларга тушиб кетган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)