Artel – энг йирик миллий маиший техника ишлаб чиқарувчиси бўлиб, Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги Canton Fair 2017 121-халқаро кўргазмасида ўз экспозициясини муваффақиятли равишда намойиш этди.
Canton Fair дунёдаги энг йирик импорт-экспорт маҳсулотлари кўргазмаси ўз эшикларини 15 апрель куни 24 мингдан ортиқ хорижий ва миллий корхоналарга очди. Artel ўз техникасини Германия, Япония, Корея, Россия, Польша, Буюк Британия, Франция ва Италия каби давлатларнинг етакчи компаниялари билан биргаликда намойиш этмоқда.
Компания жорий йилда кўргазмада барча турдаги маиший техникани муваффақиятли равишда намойиш этди. Газ плиталари, музлатгичлар, кондиционерлар, телевизорлар, мини-печлар, чангюткичлар, микротўлқинли печлар, кир ювиш машиналари, мобил телефонлар ва бошқа техникалар шулар жумласидандир.
Бугунги кунда Canton Fair – кенг кўламли халқаро савдо ярмаркаси бўлиб, у ишчи алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ярмарка бир йилда икки марта ўтказилиб, 1 миллион квадрат метр бўлган кўргазма мажмуасида 210 давлатдан ортиқ, тахминан, 200 минг хорижий мижозларни жамлайди. Artel учун бундай кўламдаги кўргазмада иштирок этиш – яхши имконият бўлиб, бу нафақат ўзи ҳақида бутун дунёга маълумот бериш, балки янги ҳамкорларни топиш ва узоқ муддатли ҳамкорлик келишувларини йўлга қўйишга ҳам имкон беради.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бу Artel компаниясининг Canton Fair халқаро кўргазмасидаги биринчи иштироки эмас. Компания аввалги иштирок якунлари бўйича ҳамкорлик ҳақида кўплаб таклифларни олмоқда. Artel савдо белгисига ортиб бораётган бундай қизиқиш ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ўсиб бораётгани ва тобора жаҳон стандартлари нормаларига мос келаётганини тасдиқлайди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)