Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида 9 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этган Шоҳжаҳон Эргашев 30 апрель куни ўнинчи жангида рингга кўтарилади. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси айни вақтда Тошкент вилоятининг Янгиобод ўқув-машғулот базасида бўлажак жангга тайёргарлик кўрмоқда. 30 апрель кунги жанг Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтади ва у бокс кечасининг шу кунги асосий жанги мақомида бўлади.
Шоҳжаҳон Эргашев бу сафар америкалик спортчига қарши рингга кўтарилади. Бу борада рақиб номига ойдинлик киритилмаган.
Изоҳ (0)