• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган йирик чорвачилик ва паррандачилик лойиҳалари билан танишди

    Ўзбекистон Президенти Самарқанд вилоятида 2017 йилда молиялаштирилиши кўзда тутилаётган йирик чорвачилик лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Вилоятда жорий йилда «Чортут», «Чорва сут сервис» фермер хўжаликлари, «Наслли чорва импорт», «Самарқанд милк», «Айкан савдо», «Чорва насл бирлашма» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан жами 35 миллион 810 минг сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши мўлжалланмоқда. Натижада ушбу корхоналарда йилига 14 минг 250 тонна сут, 875 тонна гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, 230 иш ўрни яратилади.

    Шавкат Мирзиёев вилоятда паррандачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

    Ургут туманида «Чўпонота парранда» масъулияти чекланган жамияти томонидан замонавий технологиялар асосида паррандалар озуқасини ишлаб чиқариш режалаштирилган. «Ургут» эркин иқтисодий зонаси ҳудудуда фаолият олиб борадиган мазкур корхона 3 миллион АҚШ доллари қийматига эга. У 2018 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилади. Натижада вилоятдаги паррандачилик хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида боқилаётган паррандалар учун йилига 8-10 минг тонна озуқа маҳсулотлари етказиб берилади.

    Лойиҳада 30 иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

    «Афросиёб парранда» масъулияти чекланган жамияти томонидан паррандачилик, балиқчилик ва чорвачилик хўжаликлари учун омихта ем ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдим этилмоқда.

    Лойиҳага мувофиқ, корхонага соатига ўн тонна компонентлари электрон аниқлик билан дозалаштирилган юқори сифатли омихта ем ишлаб чиқариш қувватига эга Голландия технологиясини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Тайёр маҳсулотлар мамлакатимиздаги хусусий тадбиркорлар ва аҳоли эҳтиёжлари учун, шунингдек, экспортга йўналтирилади.

    «Zaraфшон парранда» хусусий ишлаб чиқариш тижорат фирмаси лойиҳаси кўра, Жомбой туманидаги «Саричашма» маҳалла фуқаролар йиғини Манғит қишлоғида 39 гектар ҳудудда жўжа ва тухум етиштириш комплекси ташкил этилади. Бунга 12 миллиард сўм маблағ жалб этиш мўлжалланган.

    Лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида йилига 5 миллион дона жўжа аҳоли хонадонлари ва паррандачилик корхоналарига етказиб берилади. 16 минг дона тухум аҳолига сотилади.

    «Сиёб Шавкат Орзу» фермер хўжалиги томонидан Тайлоқ тумани Пайшанбасиёб қишлоғидаги ўн гектар ҳудудда парранда боқиш ва парранда гўшти етиштириш режалаштирилган.

    Лойиҳага 3 миллион 518 минг АҚШ доллари сарфланади.

    Корхонада йилига 800 минг дона парранда боқиш ва 12 минг тонна парранда гўшти етиштириш йўлга қўйилади. Етиштирилган маҳсулот ички бозорга чиқарилади, муайян қисми экспорт қилинади. Ушбу лойиҳа 60 янги иш ўрни яратиш имконини беради.

    Самарқанд вилоятида кейинги йилларда куркачилик ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Ушбу йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган комплекс чора-тадбирлар куркаларни илғор технологиялар асосида кўпайтириш, боқиш, тухумларни сифатли сақлаш имконини бермоқда.

    «Мароқанд парранда» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган лойиҳага мувофиқ йилига 3 миллион дона тухум ва 2 миллион дона курка жўжаси етиштирилади. Лойиҳага 39,6 миллиард сўм ажратилиши мўлжалланган.

    Ўзбекистон Президенти мазкур лойиҳалар билан танишар экан, вилоятда паррандачиликни ривожлантириш учун табиий иқлим, хом ашё ва ишчи кучи мавжудлигини таъкидлади. Улардан унумли фойдаланиш, тармоқ тадбиркорларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга зарур топшириқлар берди.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    14.04.2017, 20:37   Изоҳ (0)   11626
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ТИАИСВ Ташқи савдо вазирлиги этиб қайта ташкил этилди

    14.04.2017, 20:27

    Шавкат Мирзиёев Қўшработда нуронийлар билан бирга ёнғоқ кўчати ўтқазди

    14.04.2017, 20:16

    Махдуми Аъзам зиёратгоҳидан Имом Бухорий мажмуигача бўлган йўлда икки қаватли уйлар қурилади

    14.04.2017, 20:07

    Тошкентда Ислом тараққиёт маркази ташкил этилади

    14.04.2017, 20:02

    Ўзбекистон Президенти Имом Бухорий ёдгорлик мажмуини зиёрат қилди

    14.04.2017, 19:57

    Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги енгил саноат лойиҳалари билан танишди

    14.04.2017, 19:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.