• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Қўшработда нуронийлар билан бирга ёнғоқ кўчати ўтқазди

    Давоми: Кун фотоси: Кўчат ўтқазаётган Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон Президенти Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Қўшработ туманида ҳам бўлди. ЎзА хабарига кўра, тумандаги «Оқтепа» қишлоқ фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган учрашувда тоғолди ҳудудларида 2017—2018 йилларда ёнғоқзор ва узумзорлар, 2017—2021 йилларда чорва боқишни ташкил қилиш, туманда ичимлик суви таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди.

    Вазирлар Маҳкамасининг 4 мартдаги «Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятининг Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Пастдарғом, Паяриқ, Самарқанд, Ургут ва Қўшработ туманларининг тоғолди ҳудудларида 2017—2018 йилларда 4 минг 211 фермер хўжалиги ташкил этилади. Фермер хўжаликларида 5,7 минг гектар ёнғоқзор ва 13 минг гектар токзорлар барпо этиш режалаштирилган.

    Биргина 2017 йилда 2,5 минг гектар ёнғоқзор, шундан 2,1 минг гектар интенсив, 6,6 минг гектар токзордан 1,3 минг гектар интенсив токзорлар барпо этилиши мўлжалланган.

    Бу лойиҳаларни амалга ошириш учун 271 миллиард сўм ва 8,4 миллион доллар миқдоридаги маблағлар сарфланиши кўзда тутилган. Бу қўшимча 15 минг тонна ёнғоқ ва 50 минг тонна узум маҳсулотлари экспорт қилиш имкониятини яратади. 2017—2018 йиллар давомида 26 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

    Шундай ёнғоқзорлардан бири «Оқтепа унумдор замин» фермер хўжалигида барпо этилади. Шавкат Мирзиёев нуронийлар билан бирга бу ерга ёнғоқ кўчати ўтқазди.

    Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани сингари Самарқандда ҳам ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўп. Уларни ишга солиб, қўшимча даромад топиш, халқимиз фаровонлигини янада ошириш мумкин. Бунинг учун самарали ҳаракат қилиш, одамларда тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқишни кучайтириш, томорқадан унумли фойдаланиш керак.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Қўшработ туманида 2017—2021 йилларда аҳоли, фермер ва деҳқон хўжаликларида 10 минг бош эчки ва 5 минг бош қўй боқишни ташкил қилиш лойиҳаси ҳам йирик лойиҳалардан. Қиймати 7,7 миллиард сўм бўлган мазкур лойиҳада Россиядан 10 минг бош наслли эчки, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларидан 5 минг бош ҳисори қўйларни сотиб олиш мўлжалланган.

    Биринчи Президентимизнинг 2015 йил 18 декабрдаги қарорига мувофиқ, халқаро молия институтлари – ОПЕК ҳамда Саудия Арабистони тараққиёт жамғармалари томонидан Ўзбекистон иштирокида 2016—2018 йилларда Қўшработ тумани ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган умумий қиймати 36,4 миллион долларлик лойиҳанинг амалга оширилиши белгиланган.

    Лойиҳа амалга оширилгач, 77 қишлоқ фуқаролар йиғинида 49 сув олиш иншооти қурилади, 6 таси реконструкция қилинади. 408,1 километр магистрал сув қувурлари ва тармоқлари қурилиши амалга оширилади.

    Бундан ташқари лойиҳага 110 сув олиш қудуғини бурғулаш ва реконструкция қилиш, 16,1 километр узунликдаги сув иншоотларини ҳимоя деворлари билан ўраш, 164 қудуқ насосини ўрнатиш, 14 автоматлаштирилган насос станциясини қуриш, 55 комплект электр трансформатор, 3 қуёш генератори ҳамда 52 дизел генераторларини ўрнатиш, 24,5 километр узунликдаги ташқи электр таъминоти тизими билан таъминлаш киритилган.

    Ўзбекистон Президенти Қўшработда экспортбоп мевалар экиш, чорвачиликни ривожлантириш, бунинг учун аҳолига кредит маблағлари ажратиш зарурлигини таъкидлади.

    Туманда жунни қайта ишлаш фабрикаси қуриш, Самарқанд ва Оқдарё туманларида 2017 йилда қурилиши режалаштирилган замонавий иссиқхона мажмуалари лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    14.04.2017, 20:16   Изоҳ (0)   19444
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Махдуми Аъзам зиёратгоҳидан Имом Бухорий мажмуигача бўлган йўлда икки қаватли уйлар қурилади

    14.04.2017, 20:07

    Тошкентда Ислом тараққиёт маркази ташкил этилади

    14.04.2017, 20:02

    Ўзбекистон Президенти Имом Бухорий ёдгорлик мажмуини зиёрат қилди

    14.04.2017, 19:57

    Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги енгил саноат лойиҳалари билан танишди

    14.04.2017, 19:51

    Олий судда «Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик» қўшма лойиҳаси доирасидаги халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди

    14.04.2017, 18:02

    Шавкат Мирзиёев: Лоақал иккита одамни иш билан таъминлаган тадбиркорни бошимизда кўтаришга тайёрмиз

    14.04.2017, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Урганчда шоқоллар юргани юзасидан муносабат билдирилди (видео)

    Ўзбекистон | 28 июн, 09:45

    “Мени телевидениега чиқарилмасин, деган топшириқни ким берганини билмайман” — хонанда Хуршид Расулов “запрет”га тушгани ҳақида

    Мусиқа | 28 июн, 09:04

    Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими пора билан қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 08:33

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.