Mercedes-Benz компанияси Нью-Йоркдаги автосалон очилиши олдидан ташкил қилинган Media Night тадбирида янгиланган S-Class’ни журналистларга намойиш қилди, деб хабар бермоқда «Мотор».
Ҳозирча янги автомобиль ҳақида қўшимча маълумотларни эълон қилиш тақиқланган. Бироқ Mercedes-Benz’нинг аввалги хабарлари ва айғоқчиларнинг материалларидан маълум бўлдики, S-Class’нинг ташқи кўриниши ва салонида ўзгаришлар бўлади. Бундан ташқари, янги модель яхшиланган хавфсизлик ва ҳайдовчига ёрдам тизими билан жиҳозланади.
Нью-Йоркда бўлиб ўтган ёпиқ намойишга қарамай, янги автомобилнинг жаҳон премьераси 18 апрель куни Шанхайдаги автосалонда бўлиб ўтади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)