Европа лигасининг чорак финалидан жой олган «Лион» — «Бешиктош» ўйини белгиланганидан 1 соат кечроқ бошланди. Бунга туркиялик мухлислар томонидан келтириб чиқарилган тартибсизлик сабаб бўлди, деб маълумот берди «Чемпионат».
«Бешиктош»га мухлислик қилиш учун ташриф буюрганлар стадионнинг устки ярусидан жой олган ва ўйин бошланиши олдидан пастки ярусда ўтирган франциялик ишқибозларни петарда ва бошқа пиротехника воситалари билан ўққа тута бошлаган.
Ҳақиқий тузоққа тушиб қолган франциялик футбол мухлислари майдон томонга қочишга мажбур бўлган. Улар тепа ярусдан учиб келаётган қаттиқ жисмлардан ўзини ҳимоя қилиш учун ҳам шунга мажбур бўлган.
Тартибсизлик бартараф этилгач, учрашув бўлиб ўтди ва унда «Лион» меҳмонлар устидан иродали ғалабани қўлга киритди — 2:1.
Изоҳ (0)