АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен 13 апрель куни 2 кунлик ташриф билан Жиззах вилоятига келди. Бу ҳақда элчихонанинг Facebook’даги саҳифасига асосланиб, «Sangzor.uz» хабар бермоқда.
Ташрифнинг биринчи кунида элчи Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов билан учрашди. Улуғбек Узоқов ва Памела Спратлен ўзаро музокаралардан сўнг бир-бирларига эсдалик совғалари тақдим этди.
Шундан сўнг, Жиззах давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар билан учрашувда элчи институтда таълим соҳасидаги алмашув дастурлари ҳамда инглиз тилини ўрганиш масалаларини муҳокама қилгани таъкидланмоқда.
Элчихонанинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинишича, вилоят бўйлаб сафари давомида элчи Спратлен Жиззах эркин иқтисодий ҳудуди фаолияти билан танишди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)