Украина парламенти инсон ҳуқуқлари бўйича кичик қўмитаси раиси Вадим Рабинович мамлакатда референдум ўтказиш ва унда президентлик лавозимини бекор қилиш лозим деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
«Ҳукуматнинг парламент шакли Украина учун идеал мос келади. Партиямиз президентлик лавозими референдумда бекор қилиниши лозим деб ҳисоблайди», — деди Рабинович.
У, шунингдек, президент номига сиёсий арбоб ҳисобланувчи Германияни мисол келтирди.
«Президент ҳокимиятга келади, эс-ҳуши жойидадек, кейин ён-атрофдагилар уни йиллар давомида у доҳий ва янглишмайдиган одам эканлигига ишонтиради, шу холос. Парламентда эса вазият жонлироқ, ҳаракат кўпроқ », — дея таъкидлади Рабинович.
Бундан ташқари, у парламентдаги амалдаги коалицияни «ноқонуний» деб атади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)