Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал илк беллашувида Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Монако» футболчиларига қарши баҳс олиб бориб, 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Мбаппе мунтазам ривожланишда давом этмоқда. У биз билан иккинчи йил ва ўз устида ишлашдан тўхтамаяпти. Килиан барчасини тушуниб турибди. Биз унинг нафақат бугунги ўйинидан, балки барча учрашувларидаги хатти-ҳаракатидан мамнунмиз. У «Боруссия»га қарши ўйин учун тайёр бўлиш мақсадида атайин «Анже» билан ўйинни қўйиб юборганди. Мбаппе юқори даражага эришади. Ўйин натижасига тўхталсам, ярим финал йўлида эканимизни тушуняпмиз.Леонардо Жардим, «Монако» бош мураббийи
Ўйин қолдирилиши ҳақида биздан ҳеч ким сўрамади. Шунчаки УЕФА Швейцарияда шундай қарор қилди. Ўзимизни жуда ёмон ҳис қилдик. Биз билан шундай муносабатда бўлишдики, худди автобусга бор ёўқи пиво банкаси отилгандек. Бундай ҳолатлардан кейин ўзингизни кучсиз ҳис қиласиз. Биз автобусдан чиқдик, Бартра шифохонага олиб кетилди ва бизга қарорни эълон қилишди. Шундай кейин бу яхшиликка олиб келмаслигини сездик.
Мавзуга доир: «Боруссия» футбол клуби автобуси олдида портлаш юз берди. Жамоанинг «Монако»га қарши ЕЧЛдаги ўйини қолдирилди
Мавзуга доир: «Боруссия» футбол клуби автобуси олдида портлаш юз берди. Жамоанинг «Монако»га қарши ЕЧЛдаги ўйини қолдирилди
Изоҳ (0)