Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал дастлабки ўйинида Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ўз майдонида Мадриднинг «Реал» клубини қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Беллашув тақдири ҳеч қачон биринчи ўйинда ҳал бўлмайди. Ўйинни яхши ўтказдик ва, менимча, яна 1–2 та гол уришимиз мумкин эди. Лекин барибир натижадан мамнунмиз. Агар ҳисоб 2:0 бўлганида, воқеалар ривожи бошқача тус оларди.Маълумот учун, «Бавария» 2014 йилнинг 29 апрелидан буён ўз уйида ўтказилган ЕЧЛ баҳсларида биринчи марта мағлубиятга учради. Ўшанда ҳам мюнхенликлар «Реал»га 0:4 ҳисобида таслим бўлган. Бу вақт оралиғида «Бавария» 16 та ғалабага эришган.Албатта, 10 кишига қарши ўйнаш осонроқ, бироқ Нойер нечта сейв амалга оширганини ҳам инобатга олиш керак. Бу ерда ўйнаш жуда қийин. «Бавария»да ажойиб футболчилари йиғилган, жамоанинг ўзи ҳам яхши. Учинчи гол барчасига нуқта қўйган бўларди, дея олмайман. Барчаси 1 ҳафтадан кейин аниқ бўлади.
Барчасини кичик деталлар ҳал қилди. «Бавария» пенальтидан гол ура олмади ва ҳисоб 1:0 бўлиб турган вақтда иккинчи голни уриш имкониятидан фойдалана олмадик. Мазкур учрашув тақдирини Криштиану Роналду ҳал қилди. Мартинеснинг четлатилишига қадар уни назорат қилиб тургандик.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Бугун омадимиз келмади. Пенальтидан гол ура олмадик Баъзида шундай ҳам бўлиб туради. Мартинеснинг айби йўқ, «Реал» қарши ҳужумга чиққанида у фол ишлатишга мажбур бўлди. Жавоб ўйинида Левандовски ва Хуммелс сафга қайтишига умид қиламан.
Изоҳ (0)