Тожикистон ҳудудида жойлашган 201-ҳарбий база ҳарбий хизматчилари «Сани» миномётидан Шарқий Помир тоғолди ҳудудида жанговар отишмалар уюштирди. Бу ҳақида Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар қилди «ТАСС».
«Машғулот Ляур полигонида Халқаро армия ўйинлари-2017 мусобақасининг саралаш босқичи «Артиллерия ўт очиш устаси» доирасида бўлиб ўтди. Миномёт отрайдлари 120 миллиметрли 2Б11 «Сани» жанговар миномёти ёрдамида беллашди, бундан ташқари, 1,5 минг метр узоқликдаги нишонни аниқ уриш бўйича отишмалар бўлиб ўтди», — деб хабар берди матбуот хизмати.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар танкка қарши РПГ-7 қўлбола гранатамёти ва АК-74 автоматидан фойдаланиш кўникмаларини ҳам намойиш қилди. Якунда мусобоқанинг округ босқичида иштирок этувчи иккита миномёт отряди танлаб олинди.
201-ҳарбий база — Россиянинг ўз ҳудудидан ташқарида жойлашган улкан ҳарбий иншооти. У Душанбе ва Қўрғонтепа шаҳарларида жойлашган. 2012 йил октябрида имзоланган Битимга асосан ҳарбий қўшилма 2042 йилга қадар Тожикистон ҳудудида бўлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)