Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон халқ артист Шерали Жўраев ўзининг 70 йиллик юбилейини нишонламоқда. Ижтимоий тармоқларда Шерали Жўраевга тилаклар ёғилмоқда. Оригинал табрик журналист Жасур Ҳамроев томонидан ёзиб қолдирилди, деб ёзади «Darakchi.uz».
Фазо – чексизлик. Юлдузлар макони. Шу маконда ерлик бир юлдузнинг куйи жаранг сочишини энди бир тасаввур этинг! Энди бир реал воқеани эслацак. Марказий Осиёдан фазога учган илк фазогир Солижон Шарипов коинотда кечажак 6 ойлик сафаридан олдин ўзи севган қўшиқларни ҳам олиб кетишни маъқул топди. Бу қўшиқлар эса фақат бир ҳофизга тегишли! «Океан орти»даги NASA маркази бу тўпламни олиб кетишга рухсат берди.Журналистнинг берган маълумотларига кўра, Шерали Жўраев илк қўшиғини ижро этганида 19 ёшда эди, 1966 йил. Унинг бугунга қадар 600 га яқин қўшиқлар яратишга муваффақ бўлган.Солижон фазода илк телефон қўнғироғини амалга оширди. Ўзбекистонлик дўстига қўнғироқ қилиб, ифтихор ила севимли бир қўшиғини тинглаётганини айтди. Коинотда фазо кемасининг ичида янграётган ўзбек тилидаги бу қўшиқ Ер сайёрасидаги инсоннинг қалбини тўлқинлантирди. Фазога ҳофизнинг тароналари ёзилган тўплам олиб чиқилганини ўзи ҳам бир тарихий воқеа шундай эмасми!?
Жасур Ҳамроев, журналист
Хабарда таъкидланишича, эртага, 13 апрель куни Тошкентдаги муҳташам ресторанларидан бирида Шерали Жўраевнинг таваллуд айёми муносабати билан катта дастурхон ёзилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)