Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалидан жой олган «Боруссия» — «Монако» ўйини теракт сабаб бир кунга қолдирилганди. Бу эса учрашувда меҳмонларни қўллаш учун Монакодан ташриф буюрган мухлислар мушкулини янада оширди.
«Sports.ru»нинг қайд этишича, вазиятни тушунган дортмундлик мухлислар «Монако» фанатларига ёрдам беришга қарор қилган ва улар бир кун тунаб қолиши учун ўз уйини таклиф қила бошлаган. Бунинг учун Франциядан ташриф буюрган мухлислар ижтимоий тармоқларда #bedforawayfans ҳештегини топиб, мезбон томонга мурожаат қилиши ёки бўлмаса шу ҳештегдан фойдаланиб, дортмундликларнинг ёрдамини кутиши кифоя эди.
«Боруссия Дортмунд» футбол клуби ҳам бир четда қараб тургани йўқ ва мазкур ҳештегни оммалаштиришда ўз тармоқлари билан фаол бўлди.
«Монако» футбол клуби эса ўз мухлислари ҳақида қайғуриб, уларнинг Дортмунд йўли учун сарф этган пулларини конпенсация қилишга тайёрлигини маълум қилди. Маълум бўлишича, Монако—Дортмунд сафари учун ҳар бир мухлис 80 евродан сарфлаганди.
Изоҳ (0)