Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари Бухоро вилояти Пешку туманида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Депутатлар ва сенаторлар томонидан 630 дан ортиқ хонадонда суҳбат ўтказилиб, 180 га яқин масала муҳокама қилинди. Парламент аъзоларининг жойлардаги мулоқоти жараёнида ҳақиқий ҳолат ўрганилишдан ташқари уларни жойида ҳал этиш чоралари ҳам кўрилди.
«Ўрганиш давомида тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш ва унга аҳолини кенг жалб этиш мақсадида 74 фуқарога чорвачилик, паррандачилик билан шуғулланиш, ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш бўйича тижорат банкларининг 494 миллион сўмлик имтиёзли кредитлари ажратилишига кўмаклашилди, — деди Қонунчилик палатаси депутати Ўткир Холов. — Туман бандликка кўмаклашиш маркази билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 30 фуқаронинг ишга жойлашиши таъминланди. Аҳоли томонидан билдирилган таклифлар асосида транспорт қатновини яхшилашга эришилди».
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)