Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида 11 апрелдан электрон ва электротехник чиқиндиларини йиғиш, утилизацияштириш ва қайта ишлаш бўйича «Табиатга имкон бер» экологик акцияси бошланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда

Фото: «Табиатга имкон бер»

Фото: «Табиатга имкон бер»

Аҳоли ва корхоналарнинг электрон чиқиндилари MediaPark’нинг барча савдо марказларида қабул қилинади. Акция қатнашчиси ушбу марказларга телевизор, музлатгич ва бошқа йирик ҳамда майда маиший техникани топшириб, тармоқнинг чегирмали купонига эга бўлади.

Купон ёрдамида 50 мингдан 250 минг сўмгача чегирма билан янги маҳсулот сотиб олиш мумкин. Шуниси ҳам борки, чегирмалар тизими ҳозирча барча тоифадаги маҳсулотларга ҳам татбиқ этилмайди. 

Умрини ўтаб бўлган оғир буюмларни савдо марказига шахсан олиб келишнинг ҳожати йўқ. Акция доирасида енгил юк машиналари чақириқ бўйича уй ёки офисга келади ва техникани олиб кетади.

Йўналишга 11 та автомобиль чиқди, бироқ яқин орада уларнинг сони 50 тадан ошиши кутилмоқда. Пойтахтда электрон чиқиндиларни тўплаш мобил пунктлари ҳам очилади.

Акция доирасида келиб тушган чиқиндилар қайта ишлашга юборилади. Бунинг учун «Тошрангметзавод» базасида «Toshrangmetzavod Recycling» МЧЖ ташкил этилди. Ҳосил бўлган хом ашёдан халқ учун истеъмол моллари тайёрланади. 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Қаршида Cobalt ҳайдовчиси 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ногирон фуқаронинг бўйнига занжир боғлангани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳафта охирига бориб аномал совуқ бўлиши кутилмоқда