Жорий йилнинг дастлабки чораги мобайнида Ўзбекистоннинг турли вилоятларида қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш бўйича қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Уйчи туманининг қўшни давлатга туташ чегараолди ҳудудида ҳаракатланаётган, ушбу туманда истиқомат қилувчи шахс бошқарувидаги ВАЗ-21011 русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда автомашинанинг ички салони ва юкхонасига Ўзбекистондан яширин тарзда олиб чиқиш мақсадида салкам 0,5 тонна латун рангли металл парчалари ортилгани аниқланди.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Қарши шаҳрида ҳаракатланаётган Ford автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда унда икки фуқарога тегишли 2,3 тонна оғирликдаги мис ва латун рангли металл чиқиндилари ноқонуний равишда олиб кетилаётгани аниқланди.
Навбатдаги Ford автомашинасига 1,8 тоннадан ортиқ мис ва латун рангли металл парчалари ортилгани фош этилди. Суриштирув натижасида қиймати 5 миллион сўмдан ортиқ мазкур товар-моддий бойликлар кимга тегишли эканлиги аниқланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)