Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида Тошкентнинг «Локомотив» клуби дуранг ўйнади.
4-тур доирасида «темирйўлчилар» Теҳроннинг «Истиқлол» клубини қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Марат Бикмаев биринчи бўлимда урган голга форслар учрашув якунига уч дақиқа вақт қолганида жавоб қайтара олди.
«Локомотив» бунга қадар 1 та ўйинда зафар қучган ва иккитасида имкониятни бой берганди. Хусусан, «Истиқлол»га қарши сафар ўйини 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан ўз якунига етганди.
4-турдан сўнг «Локомотив» ҳисобида 4, «Истиқлол»да эса 5 очко бор.
Осиё Чемпионлар лигаси «А» гуруҳи. 4-тур 11 апрель, сешанба
Изоҳ (0)