Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Facebook’ка инвестиция киритган ва ҳалигача Uber Technologies’да улушга эга бўлган миллиардер Алишер Усмонов ўз давлатининг асосини жамғариб олган хом ашё тармоғига қайтмоқда, деб ёзади Forbes.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Бизнесмен маълум қилишича, у табиий ресурслар ишлаб чиқарувчи компанияларга сармоя киритган, чунки улар уч йиллик пасайишдан сўнг, ўтган йили яна ўсишни қайта бошлаган. Буни объектив маълумотлар ҳам тасдиқлайди: Bloomberg World Mining Index 2016 йилда Хитой иқтисодиётидаги вазият яхшиланиши ва металлар нархи ошиши фонида 38 фоизга кўтарилди.

«Ўтган йил шуни кўрсатдики, BHP Billiton, Fortescue каби хом ашё компаниялари ва нефть-газ секторининг анъанавий компаниялари инвестицияларнинг юқори даромадлилигини таклиф қилиши мумкин», — деди Усмонов. У ўз маблағларини киритган компанияларни аниқ айтмади.

Усмонов ишонч билдиришича, унинг технологиялар ва онлайн-бизнесдаги жорий ҳиссалари даромад келтирса-да, у ушбу соҳага бошқа инвестиция киритмоқчи эмас. Беш-етти йил олдин сотиб олинган улушларини бизнесмен сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Аммо қатор технологик компанияларда тадбиркор кешга чиқиб, ўз пакетларини қисқартириш ниятида.

«Ушбу сектордаги кўпчилик активларнинг қиймати ортиқча қизиб кетган», — деган фикрда миллиардер.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Қишда касал бўлмасликнинг синалган 5 та усули
Маҳаллий
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси ва яна 3 масъулга ҳайфсан берилди
Дунё
«Россия баҳорда янги ҳужум бошлаш учун Украинадаги урушни музлатмоқчи» — Столтенберг