Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Миллиардер Алишер Усмонов мухолифатчи Алексей Навальнийни судга беради ва ҳуқуқ-тартибот органларига ариза ёзиб, унинг гапларини туҳмат деб атайди. Бу ҳақда «РИА Новости» бизнесменнинг вакилига таяниб хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Агентлик ҳамсуҳбати таъкидлашича, Усмонов бинойидай қилиб солиқларни тўламоқда ва минглаб иш ўринларини яратган.

«Навальний одамларни янглиш фикр билан чалғитмоқда, унинг даъволари — туҳмат… Шу туфайли мен Навальнийни судга бераман ва ҳуқуқ-тартибот органларига ариза ёзаман», — дея Усмоновнинг вакили унинг баёнотидан иқтибос келтирди.

Нашр эслатишича, аввалроқ Навальний YouTube’га гўёки Дмитрий Медведевнинг мол-мулки ҳақида ҳикоя қилувчи фильмни жойлаган, унда Усмонов ҳам тилга олинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон конларида захира камайиб бораётгани ортидан табиий газ қазиб чиқариш режаси бажарилмаяпти
Дунё
Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида чегарада жанжал содир бўлди
Маҳаллий
Нукусда -16,2 даража совуқ қайд этилди