Номаълум кимса 9 апрель куни Москвадаги «Весна» савдо маркази ичида Ferrari автомобилида пойга уюштирди. Ушбу ҳодиса акс этган видео YouTube’да эълон қилинди.
«360» нашрининг маълум қилишича, воқеа савдо маркази ёпилишига 10 дақиқа қолганида содир бўлган. Қўриқчилардан бирининг айтишича, ҳайдовчи автомобилни савдо мажмуаси ичига юк ортиш майдончасидан олиб кирган. Машинада Synergy Insight Forum ёзуви акс этганини кўриш мумкин.
Хавфсизлик хизмати ходимларидан бири машинани тўхтатишга ҳаракат қилаётганида жароҳат олгани таъкидламоқда.
Ferrari ҳайдовчиси 20 дақиқадан кейин қўлга олинди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уни вирусли ролик деб ҳисобламоқда.
Автоулов ичида ким бўлганига аниқлик киритилмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)