Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг Мирзо Улуғбек туманидан ўтган қисмида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, дея хабар бермоқда «Новости Узбекистана» нашри.
Хабар беришларича, Isuzu юк машинасининг Lifan мотоцикли билан тўқнашуви оқибатида, мотоциклнинг 65 ёшли ҳайдовчиси ҳалок бўлган.
Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан «Новости Узбекистана»га маълум қилишларича, ЙТҲ кимнинг айби билан юз бергани ҳозирча номаълум, авария юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)