Нью-Йоркдаги Колумбия университетида 10 апрель куни журналистика, адабиёт ва мусиқа соҳасидаги нуфузли соврин — Пулицер мукофотининг лауреатлари эълон қилинади. Бу ҳақда ташкилий қўмита вакили Сабина Ли маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
101 марта ўтказилаётган тадбир маҳаллий вақт билан 15:00 (Тошкент вақти билан 00:00) да бошланиши маълум қилинмоқда. Лауреатлар номлари Пулицер мукофоти ташкилий қўмитаси раҳбари Майкл Прайд томонидан эълон қилинади.
Мукофотлар эса кейинроқ, май ойида топширилади.
Мазкур мукофот америкалик журналист ва нашриётчи Жозеф Пулицер томонидан таъсис этилган.
У 1904 йилда қолдирган васиятга кўра, Колумбия университетига икки миллион доллар хайрия қилган. Мазкур пулларнинг катта қисми журналистлар учун ихтисослаштирилган ўқув муассасасини ташкил этиш, унинг чорак қисми эса адабиёт, журналистика ва таълим соҳасида мукофот ва стипендиялар тақдим этиш учун мўлжалланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)