АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғли кичкина Дональд Трамп 9 апрель, якшанба куни Америка шоу-бизнеси юлдузларига ўтган йилги сайловларда республикачи ғалаба қозонса, улар мамлакатни тарк этишни режалаштирганлиги ҳақида эслатди. Бу ҳақда Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Блогерлардан бири «Сўлларни қўллаб-қувватловчи француз машҳурлари сайловларда Ле Пен ғолиб бўлса Канадага кўчиб ўтиши ҳақида маълум қилмоқда. Буни аввал ҳам қаерда эшитган бўлишим мумкин?» — деб ёзди.
Кичкина Дональд Трамп шу заҳоти бу саволга «Айнан шундай қилишга ваъда берган барча машҳурлар қачон кетишини ҳамон кутаяпман!!!» — дея жавоб қайтарди.
Ўтган йили Америка шоу-бизнесининг ўнлаб юлдузи Трамп президент бўлса, мамлакатни тарк этиши ҳақида маълум қилган эди. Ёш актриса ва ёзувчи Лина Данэм Канада, Эми Шумер — Испания, актёр Сэмюэл Жексон — Жанубий Африка, актриса ва қўшиқчи Барбара Стрейзанд — Австралия ёки Канада, қўшиқчи Шер эса Юпитерга кетишни режалаштирган эди.
«Вашингтон экземинер» газетасининг маълум қилишича, улардан ҳеч бири берган ваъдасини бажармаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)