Афғонистоннинг шарқида жойлашган Ғазни вилоятида «Толибон»нинг икки муҳим етакчиси йўқ қилинди. Бу ҳақда вилоят полицияси бошлиғи Аминулло Омаркхил маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«‘Толибон’ ҳаракатининг машҳур икки етакчиси Мавлавий Рашид ва Мавлавий Нафиз 7 апрель куни кечқурун Геро туманида амалга оширилган ҳаво рейдлари натижасида ўлдирилган олти жангари орасида бўлгани тасдиқланди», — деди Омаркхил.
«Толибон» вакиллари ҳозирча ушбу маълумотга шарҳ бермади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)