Швеция полицияси раҳбарияти Стокгольмдаги теракт муносабати билан қидирилаётган шахснинг суратини эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
https://twitter.com/nieuwsblog/status/850373512346914816
Суратда яшил куртка ва капюшонли кулранг кофта кийган эркак акс этган. Суратлар ҳодиса жойидаги кузатув камералари ёрдамида олинган.
Полиция сурати кўрсатилган шахсни гумонланувчи деб аташни истамади, бироқ фуқароларга у билан мулоқотга киришмасликни, фақатгина унинг қаерда экани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ахборот беришни тавсия қилди.
Полиция суратда акс этган одамнинг ўзидан ҳам тезроқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан алоқага чиқишни илтимос қилган.
Аввалроқ Швеция бош вазири Стефан Лёвен терактда гумон қилиниб бир киши қўлга олинганини маълум қилган эди. Полиция бу ахборотни тасдиқламади.
7 апрель куни кундузи ўғирланган юк машинаси Стокгольм марказидаги пиёдалар кўчасига кириб, одамлар устига босиб борди ва универмаг ойнасига бориб урилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида уч нафардан беш нафаргача одам ҳалок бўлган, саккиз киши тан жароҳати олган. Полиция ҳозирча қурбонлар ва жабрланувчилар ҳақида ахборот бермаслигини билдирди.
Мавзуга доир:— Стокгольмдаги теракт. Асосий маълумотлар— Видео: Терактдан сўнг Стокгольм марказида нима бўляпти?
Изоҳ (0)