Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби «Зоб Оҳан» билан ўйин учун Эронга жўнаб кетди.
Осиё Чемпионлар лигасининг 4-турида «қалдирғочлар» Эроннинг «Зоб Оҳан» клубига қарши майдонга тушади. Томонларнинг Тошкентдаги ўйинида форслар 2:0 ҳисобида зафар қучганди.
3-турдан кейин Сергей Лушчан жамоаси бирорта ҳам очко жамғара олмаган. Ҳисобида 4 очкоси бор Эрон клуби эса гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди.
«Зоб Оҳан» — «Бунёдкор» ўйини 11 апрель — сешанба куни Тошкент вақти билан 20:30 да старт олади. Мазкур ўйинда иштирок этиш учун «Бунёдкор» футболчилари Тошкент-Истанбул-Исфахон йўналиши бўйлаб йўлга чиққан.
Изоҳ (0)