АҚШ президентининг ўғли кичик Дональд Трамп Нью-Йорк штати губернатори лавозимига ўз номзодини кўрсатиш фикрини ўйлаб кўрмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Кичик Трамп Американинг қуроллар билан шуғулланувчи клубларидан бирининг аъзолари билан суҳбат давомида отасига ўхшаб давлат амалини эгаллаш ниятида эканлигини маълум қилган.
«18 ойлик президентлик мусобақасидан сўнг савдога қайтиш зерикарли. Мени сиёсий пашша чақиб олди», — деди кичик Трамп.
Шу билан бир вақтда, президент оиласига яқин кишилардан бири кичик Трампнинг ҳозирда сиёсий амалга сайланиш нияти йўқлигини айтди. У «акаси билан биргаликда бутун эътиборини Trump Organization бошқарувига қаратгани» қайд этилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)