Пхеньян Қўшма Штатлар томонидан босим ва санкцияларнинг кучайтирилишига қарамасдан ядровий имкониятларини ривожлантиришда давом этади. Газеталарда чоп этилган мазкур баёнотни мамлакат ТИВ вакили маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг таъкидлашича, Америка маъмуриятининг душманлик сиёсати КХДР халқи ва армиясининг АҚШ билан ҳисоб-китоб қилишдаги иродаси ва қатъиятини мустаҳкамлайди холос.
«АҚШнинг санкциялари ўз кучига таяниб ривожланаётган КХДРга шарқда жойлашган ядровий давлатга айланишига тўсқинлик қилмади. Улар халқ республикасининг иқтисодий ўсишини тўхтатиб қола олмади», — дея қўшимча қилди ташқи сиёсат бошқармаси вакили.
Бу билан Шимолий кореялик дипломат Америка маъмуриятининг янги чекловчи чоралар жорий этиш ҳақидаги қарорига жавоб қайтарди. Март ойи охирида АҚШ Молия вазирлиги КХДРнинг яна 11 нафар фуқароси ва мамлакатнинг бир юридик шахсига нисбатан санкциялар жорий этди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!