АҚШ президенти Дональд Трампнинг катта маслаҳатчиси этиб тайинланган куёви Жаред Кушнер Ироққа ташриф буюрди. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Телеканал манбаларининг маълумотларига қараганда, Кушнерни Ироққа Америка Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Жозеф Данфорд таклиф қилган. Улар Ироққа биргаликда етиб келган.
Reuters агентлигининг маълум қилишича, Кушнер мамлакатдаги вазиятни шахсан баҳолаш, шунингдек, Ироқ ҳукуматини қўллаб-қувватлашини намойиш этишни истаган. ОАВларига кўра, охирги ойларда Кушнер Трамп маъмуриятининг бошқа давлатлар етакчилари билан алоқалари учун жавоб берган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)