Афғонистон шарқидаги Ғазни вилоятида «Толибон» жангарилари ҳужуми оқибатида афғон хавфсизлик кучларининг тўрт нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Пактика вилояти миллий хавфсизлик бошқармасининг депутати Абдул Ваҳоб ва яна уч нафар ходим уларнинг автомобилига жангарилар ҳужуми оқибатида ўлдирилган. Ҳодиса юзасидан расмий баёнот суриштирув якунлангандан сўнг билдирилади», — дейди агентлик манбаси.
Экспертларнинг таъкидлашича, охирги пайтларда Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятларида жангариларнинг позициялари кучаймоқда.
Изоҳ (0)