Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сўнгги икки ҳафта ичида Гуандун провинцияси ҳудудида 70 дан зиёд гуруҳдан иборат уюшган жиноятчилик тармоғини йўқ қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Хитой марказий телевидениеси жами 810 киши қўлга олинганини маълум қилди.
Март ойининг иккинчи ярмида ташкил этилган «Бўрон-4» операцияси доирасида полиция томонидан провинциянинг 21 та шаҳрида рейдлар ўтказилиб, кўп миқдорда совуқ ва ўқотар қуроллар тортиб олинди.
Операция давомида эришилган ютуқлардан бири бир неча «мартабали» йирик жиноий шахснинг қўлга олиниши бўлгани қайд этилди.
Катта миқёсдаги операция доирасида тартибни сақлаш ходимлари 180 дан зиёд жиноят, жумладан фирибгарлик, товламачилик, одам ўғирлаш, давлат ҳокимиятининг маҳаллий органларига зарар етказиш билан боғлиқ жиноятларни фош этди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)